Ўзбекистон Чемпионати 23-28 сентябрь 2020 йил
Спортнинг таэквондо ИТФ турининг ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида 23-28 чи сентябрь кунлари жамоавий тул, селдефенс ва махсус техника бўйича Онлайн Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон таэквондо ИТФ миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилган мазкур мусобақада 1000 ошиқ спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришади.
Мазкур мусобақа таэквондо ИТФ бўйича профессионал равишда шуғулланаётган спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш ва иқтидорли спортчиларни терма жамоа учун саралаш вазифасини ўтаб беради. Ғолиб ва совриндор деб топилган спортчилар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.